Парҳезчилар туршакни қачон истеъмол қилишни тавсия этади?

САЛОМАТЛИК 02.12.2013, 16:40
Парҳезчилар туршакни қачон истеъмол қилишни тавсия этади?
Кўпчилик туршакни яхши кўради, аммо бу қуруқ мева қай даражада фойдали эканини тасаввур ҳам қилолмайди.

Қуритилган ўрик ўзининг ажойиб таъмидан ташқари, организмнисоғломлаштирувчи қатор моддаларга эга.

Америкалик парҳезчилар туршакда кўплаб минерал моддалар – калий, фосфор, магний, кальций, темир моддаси ҳамда пектин, органик кислоталар ва табиий қанд (глюкоза ва фруктоза) моддаси борлигини қайд этади, шу боис туршакни ҳатто диабетга чалинган кишилар ҳам тановул қилиши мумкин. Қуритилган мевадаги юмшоқ клетчатка ичакни яхши тозалайди ва бунда ошқозон-ичак трактини шикастламайди.

Аксарият ҳоллардатуршакни камқонлик ва юрак гипертонияси касаллигини даволаш учун мўлжалланган “магнийли парҳез”га киритишади. Қуритилган ўрик меваларини гиповитаминозда, қалқонсимон без касалликлари ва буйрак хасталикларида ҳам истеъмол қилиш тавсия этилади. Бор-йўғи беш дона қуритилган ўрик бир суткалик норма ҳисобланади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, туршакни овқатлар оралиғида тановул қилган маъқул. Бу ҳолда ундаги озиқлантирувчи моддалар организм томонидан яхшироқ ўзлаштирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1