GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат турини таклиф этди.
29 сентябрь куни компания Ягона савдо портали - Chevrolet.uz ни ишга туширди. Бу ўз йўналишида ягона бўлган хизмат, харидорга реал вақтда ўзи учун керакли бўлган автомобил конфигурациясини, яъни унинг: моделини, рангини, мос келувчи тўпламини, шунингдек, автомобилни харид қилиш мақсадида ариза бериш учун энг яқин автосалонни танлаш имконини беради.
Ариза беришдан аввал бўлажак харидор ўзи харид қилмоқчи бўлган автомобил тури тўғрисида барча маълумотларни визуал форматда олиши мумкин. Яъни унинг интерьер ва экстерьери, айнан шу тўпламга доир мавжуд функциялари билан танишиш ва автомобилни харид қилишга аризани расмийлаштириш имконияти яратилган.
Автомобил харид қилишга аризани расмийлаштираётган бўлажак харидор, керакли автосалонда ўзи учун аниқ моделга буюртма бериши ва шундан сўнг ўзи учун қулай бўлган усулда шартнома расмийлаштиришга ва пул маблағларини тўлашга ўз навбати яқинлашаётганини кузатиб бориши мумкин.
Янги тизим автомобил харид қилишни максимал даражада қулайлаштиришга ва шу билан бир вақтнинг ўзида, автомобилни харид қилишнинг барча босқичларининг шаффоф бўлишини таъминлашга қаратилган.
GM Uzbekistan янги порталнинг иш фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиради. Кейинги қадам ушбу сайтнинг мобил иловасини ишлаб чиқиш ва мижозлар учун сифатли янги функцияларни қўшиб бориш бўлади.