02.12.2013 17:42
Индонезияда тупроқ ўпирилиши натижасида 9 киши ҳалок бўлди
Қурбонларнинг ҳаммаси қирғоқлари кучли ёмғирлар оқибатида ювилиб кетгандарё яқинида яшаган. Табиий офат қурбонлари орасида иккидан ўн ёшгача бўлган болалар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида мамлакатдаги сув тошқинлари ва ер ўпирилишлари оқибатида
саккиз кишиҳалок бўлган ва ўндан зиёди жароҳатланган эди. Ўшанда табиий офат Молукк архипелагига қарашли Амбон оролига тўғри келган. Кучли жала ёмғирлари натижасида дарё сатҳи кўтарилиб, лойли оқимлар тўққизта уйни олиб кетган, яна 30 та уй қисман бузилган.
Май ойида эсаИндонезиянинг Ачех вилоятида истиқомат қилувчи 30 мингдан зиёд аҳоли кучли сув тошқинлари оқибатида бошпанасидан маҳрум бўлган. Вилоятнинг баъзи ҳудудларида беш кун ёққан жала ёмғирларидан кейин сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилган. Ужунг-Маник қишлоғида сув 14 та уйни ювиб кетган. Симелуэ оролида беш ёшли бола кокос пальмаси остида қолган.