​БМТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШИ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ А.ШАҲИД ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

ЖАМИЯТ 02.10.2017, 11:42
Теглар: БМТ, Тошкент
​БМТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШИ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ А.ШАҲИД ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация 2-12 октябрь кунлари ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф давомида делегация аъзолари Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизнинг бу борадаги ижобий тажрибаси билан танишади, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) махсус маърузачилари инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан ахборот ва маслаҳат бериш ваколатига эга мустақил экспертлардир. Махсус маърузачилар тизими БМТ фаолиятида марказий ўрин тутади ҳамда барча фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни қамраб олади. Бу вазифалар БМТ ИҲКнинг тегишли резолюцияларида белгилаб қўйилган, деб ёзади ЎзА.

Махсус маърузачилар, мустақил экспертлар ва ишчи гуруҳлар аъзолари БМТ ИҲК томонидан тайинланади. Улар ўз зиммасига холисона, виждонан ва адолатли иш юритиш орқали мустақиллик, самарадорлик, асослилик ва яхлитликни таъминлаш мажбуриятини оладилар. Махсус маърузачиларнинг мустақил мақомга эга экани уларнинг ўз вазифаларини холис бажаришида муҳим аҳамиятга эга.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари кўмагида махсус маърузачилар ҳуқуқлар бузилгани ёки бошқа суиистеъмолликларга йўл қўйилгани эҳтимол қилинаётган ҳолатларга эътибор қаратиш мақсадида давлатлар ёки бошқа шахсларга хабар бериш орқали инсон ҳуқуқлари бузилишининг алоҳида ҳолатларига ёки янада кенг доирадаги ва таркибий тусдаги муаммоларга нисбатан чора кўради, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни ишлаб чиқишга кўмаклашади, ахборот-маърифий фаолиятда иштирок этади, жамоатчиликнинг хабардорлигини оширади ва техник ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради.

Махсус маърузачилар ҳар йили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига, алоҳида ҳолларда эса, БМТ Бош Ассамблеясига ҳисобот беради.

А.Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташрифи унинг Марказий Осиё мамлакатларига илк ташрифидир.

Ташриф давомида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Хусусан, делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Конституциявий ва Олий суд, Бош прокуратура, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, Мусулмонлар идорасида учрашувлар ўтказади.

Ташриф дастурида, шунингдек, миллий маданий марказлар ва диний конфессиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари вакиллари билан учрашувлар кўзда тутилган. Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда

Тошкент ислом университети талабалари иштирокида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Тошкентда блогер 15 ёшли боланинг ўлими сабаб ички ишлар вазири истеъфосини сўраб, пикет уюштирди

24.11.2022, 12:57

Фарғонадаги ИИБ муассасасида15 ёшли вояга етмаган шахснинг жасади чиққани ҳодисаси сабаб Тошкентда блогер ички ишлар вазири истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди.Маълум қилинишича, блогер ва публицист...
Тошкентга чеклов киритилади: тунда марказий кўчаларанинг ёритиш чироқлари ўчирилади

17.11.2022, 11:00

Бугун, 16 ноябрдан бошлаб Тошкентда кўча ёритиш тармоқлари вақтинчалик тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси хабар қилди."Ҳозирги кунда ҳукумат электр...
БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

13.10.2022, 12:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
+-5.03° tumanli
Валюта курси
11260.49
USD -24.41
11796.49
EUR -45.88
178.99
RUB -0.23
1