my5
all

​ПРЕЗИДЕНТ МАҲКУМЛАРНИ АФВ ЭТИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ФАРМОЙИШ БЕРДИ

ЖАМИЯТ 02.10.2017, 13:59
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
6606
​ПРЕЗИДЕНТ МАҲКУМЛАРНИ АФВ ЭТИШ БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ФАРМОЙИШ БЕРДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги фармойиши эълон қилинди.

Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.

Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.

Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.

Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.

Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланганлиги, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.

Юқорида баён этилганларни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг афв этиш ҳақида илтимосномалар билан қилган мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия ташкил этилади.

Махсус комиссия жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар (кейинчалик - маҳкумлар) шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчиковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилади.

Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга кадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этади.

Ишчи гуруҳлар 2017 йил 30 октябрга қадар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасаларига бориб, маҳкумларга оид шахсий жилдларни, материалларни ва уларнинг шахсини синчиковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали ўргансинлар ва бунда қуйидагиларга:

содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шу жумладан маҳкумнинг жиноят содир этилишидаги иштироки даражасига;

маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига;

жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишига, бошқа оқибатларнинг бартараф қилинишига, шунингдек айбни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларнинг мавжудлигига;

судланганлик ҳолатининг мавжудлигига, шу жумладан судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигига;

маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига);

жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

б) амалга оширилган ишлар бўйича Махсус комиссияга тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия 20 ноябрга қадар Махсус комиссия томонидан афв этиш ҳақидаги илтимосномалар билан тақдим этилган материалларни кўриб чиқиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Фармойишнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

18.12.2019, 09:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди. Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим...
Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди

18.12.2019, 09:33

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи...
Япония Ўзбекистон Президентининг ташрифига тайёрланмоқда (видео)

17.12.2019, 09:46

Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий майдонда, вокзал яқинида кечадан бошлаб «Ўзбектуризм» томонидан Ўзбекистоннинг туристик потенциалига бағишлаб тайёрланган ролик катта экранда намойиш этила бошланди.Эртага Нагояда маҳаллий вақт...
Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

13.12.2019, 08:40

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳри мэри  Такаси Кавамурани қабул қилди.Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° небольшая облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4