1

УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИНИ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ 5 САБАБИ

СУҒДИЁНА 03.10.2017, 14:38
Теглар: Соғ бўлинг
УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИНИ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ 5 САБАБИ

Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз. Ўтган асрнинг 80 йилларида умуртқалараро диск чурраси фақатгина 50 ёшдан ошган одамларда кузатилиши мумкин, деган фикр бор эди. Аммо йиллар ўтгани сари хасталик «ёшараётгани» ҳеч кимга сир эмас. Қувонарлиси эса тараққий этаётган тиббиёт касалликни илк босқичларидаёқ аниқлаб, даволаш имкониятига эга. Тиббиёт фанлари доктори, профессор, вертебролог, нейрохирург Алишер САТТОРОВ маълумот беради.

Тиббий маданиятнинг етишмаслиги

Ҳар қайси мамлакатда ҳам аҳолининг тиббий маданиятини ошириш муҳим масалалардан саналади. Шу қаторда юртимизда ҳам бу ишга катта аҳамият берилади. Эътибор берган бўлсангиз, сўнгги 10 йилликларда одамларнинг ўз саломатлигига бўлган маъсулияти ошган. Соғлиғида бирор ўзгариш сезиши билан дарҳол шифокор кўригидан ўтишга ҳаракат қилишади. Бу эса хасталикни эрта аниқлашга ёрдам беради.Илгари бод касали, букрилик, бел оғриғи сабаб шол бўлиш каби хасталикларга оддий қаралган, улар эса айнан умуртқалараро диск чуррасининг оқибатлари бўлган. ҳозирда касалликни эрта босқичларидаёқ аниқлаш имкони мавжуд.

Касаллик мустақил текширилмайди

Бошқа турдаги чурралардан фарқли ўлароқ, умуртқалараро диск чуррасини беморнинг ўзи аниқлаш имконига эга эмас. Шифокор кўригида ҳам аниқ ташхис қўйилмайди. Касаллик компьютер ва магнит резонанс томографияси ёрдамида аниқланиши мумкин. Тошкент шаҳрининг ўзидаёқ 40 дан ортиқ МРТ ва компьютер томографиясини ўтказадиган шифохоналар мавжуд. Тиббиётнинг ривожланиши аҳоли ўртасида саломатлик даражасини кўтаришга таъсир кўрсатаётгани қувонарли, албатта.

Экологик ўзгаришлар

Хоҳлаймизми, йўқми, инсон саломатлигига унинг турмуш тарзи, яшаётган муҳити ҳам таъсири кўрсатади. Экологиядаги салбий ўзгаришлар иммун тизимни сусайтирмоқда. Бу эса бутун организм фаолиятида акс этади. Мушаклар тонуси ва таянч ҳаракат аппаратининг ҳолати ёмонлашииши диск чуррасининг пайдо бўлишига имконият яратади.

Камҳаракатлик

Умуртқа поғонаси касалликларининг келиб чиқиши асосан, камҳаракатлик туфайлидир. Соатлаб бир хил ҳолатда ўтириш ёки туриш, кўп куч талаб қиладиган спорт турлари билан нотўғри шуғулланиш, танани зўриқтирадиган оғир меҳнат ҳам касалликка сабаб бўлади. Узоқ муддат давомида компьютер ёки телевизор қаршисида ўтириш танага оғирлик қилади. Соғлом бўлишни истаган ҳар ким мунтазам жисмоний машқлар бажаришини тавсия этамиз. ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни кичик ёшидан спорт билан шуғулланишга жалб қилинг!

Жароҳатланиш

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра, ўлим ҳолатига сабаб бўлувчи биринчи омил жароҳатланиш экан. Умуртқалараро диск чурраси пайдо бўлишининг сабабларидан бири ҳам айнан жисмоний жароҳатлардир. Йиқилиш, зарб ейиш, суякларнинг синиши ва чиқиши кабилардан эҳтиёт бўлиш зарур!

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1