АсосийSUG'DIYONA

БЕҲЗОД МУҲАММАДКАРИМОВДАН БАЛИҚЛИ ТАОМ

'БЕҲЗОД МУҲАММАДКАРИМОВДАН БАЛИҚЛИ ТАОМ'ning rasmi

"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳасининг меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод МУҲАММАДКАРИМОВ. Актёр ярим йил денгиз маҳсулотларидан таом пишириш бўйича тажриба орттиргани боис газетхонларга ҳам шу маҳсулотдан махсус таом тайёрлади. Унинг маҳоратига ҳатто, «Палет» ресторанинг ошпази Нодир АРИПОВ ҳам тан берди...

Таом учун зарур масаллиқлар:

  • 50 гр. лосось балиғи ( ёки исталган балиқ ),
  • 3 дона креветка,
  • 20 гр. зайтун ёғи (ёки кунгабоқар ёғи),
  • Салат барги – яшил ва қизили, айсберг, руккола,
  • Туз, мурч.

Соус учун зарур масаллиқлар:

  • 2-3 дона консерваланган манго меваси,
  • 30 гр. юмшоқ пишлоқ.

Безак учун зарур масаллиқлар:

  • Яримтаапельсин,
  • 4 дона черри помидори,
  • 4 дона зайтун доначалари,
  • Тайёр қора бальзамик соуси.

Таом тайёрланиши:

Балиқ тўртбурчак шаклда тўғралади.

Креветка кўндалангига кесилади.

Иккаласига ҳам туз, мурч сепиб, маринадланади.

Сўнг балиқни унга ботириб (йўқса, балиқ товага ёпишиб қолади), зайтун ёғида қовуриб олинади.

Устига креветка солинади, у 2 дақиқада пишади.


Соус тайёрланиши:

Консерваланган манго билан юмшоқ пишлоқни блендерда соус ҳолатига келтириб олинади.

Сўнг масаллиқ элакчадан ўтказилади, шунда мангонинг пўстлоқ қисми соусга тушмайди.

Безак тайёрланиши:

Кўкатлар қўлда ўртача катталикда бўлиб чиқилади.

Пичоқда кесилса, қизариб қолади. Таом сузадиган ликопчангизга блендерда тайёрланган соус аралаштирилган кўкатлар солинади. Атрофига тўртбурчак шаклда кесилган апельсин, иккига бўлинган черри помидори, зайтун доначалари ва таом солиб безатилади. Устига тайёр қора бальзамик соуси ҳам қуйилади.


АКТЁРДАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

МАҲСУЛОТЛАРНИ САҚЛАШ:

  • Картошка ва пиёзни бирга сақламанг. Йўқса, ўзаро реакцияга киришиб, пиёз яроқсиз ҳолга келади. Картошкани қоронғу ерда асранг.
  • Помидорни музлатгичга қўйсангиз, юмшаб фойдали хусусиятларини йўқотади. Ёруғ жойда сақласангиз тез етилади. Энг яхши усул – қоронғу ерда, хона ҳароратида сақлаш.
  • Зираворларни музлатгичда сақламанг. Бўлмаса, намлик ва совуқ сабаб таъми ўзгаради.
  • Яшил ранглиси – суякларни мустаҳкамлайди.
  • Олов ранглиси – иммунитетни кўтаради ва кўриш қобилиятингизни оширади.
  • Қизил ранглиси – қарилик ва саратоннинг олдини олади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

    Бошқа янгиликлар