1

​9 ОЙДА ЎЗБЕКИСТОНГА 1,8 МИЛЛИОН САЙЁҲ КЕЛГАН

ЖАМИЯТ 04.10.2017, 09:34
​9 ОЙДА ЎЗБЕКИСТОНГА 1,8 МИЛЛИОН САЙЁҲ КЕЛГАН

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қайд этилишича, 2017 йилнинг 9 ойи якунига кўра, қарийб 1 миллион 800 минг сайёҳ юртимизга келган. Бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоиз кўпдир. Мамлакатимизда сайёҳлик хизматлари экспорти ҳам 17 фоиз кўпайиб, 1 миллиард 86 миллион долларни ташкил қилган.

Йил охирига қадар мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 2,5 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1