1

Шифо маслаҳат: ТУҒМА НОР НАСЛ СУРАДИМИ?

САЛОМАТЛИК 04.10.2017, 12:13
Шифо маслаҳат: ТУҒМА НОР НАСЛ СУРАДИМИ?

— Ҳозир биринчи фарзандимга ҳомиладорман. Пешонамнинг ўнг қисмида ёнғоқдай туғма қизил нор бор.Айтинг-чи, мендаги нор ҳомилага таъсир қилмайдими? Фарзандимда ҳам қизил нор бўлиши мумкинми?

Сожида Маматиллаева, Сирдарё вилояти

Расул СОДИҚОВ, шифокор:

— Қон томирларида юзага келадиган хавфсиз ўсмаларни нор деймиз. Тиббиётда эса улар гемангиома дейилади. Мазкур ўсманинг келиб чиқиш сабабларидан асосийси, ирсиятдир. Агар ота-онанинг бирида нор ёки ҳол кузатилса, фарзандларида ҳам насл суриш эҳтимоли бор. Яна бир муҳим омил – ҳомиладорлик даврида аёлнинг вирусли касалликлар билан оғриши, кучли токсикоз, дори препаратларининг ножўя таъсири, стресс, жароҳатлар ҳомила ривожланишига таъсир этиб, гемангиомани юзага келтириши мумкин. Қолаверса, муддатидан эрта туғилган, вазни меъёрдан кам, тўлиқ ривожланмаган чақалоқларда ҳам ушбу хасталикнинг кузатилиши қайд этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1