АсосийSUG'DIYONA

Тимур КАПАДЗЕДАН АНТИҚА ТАОМ

'Тимур  КАПАДЗЕДАН АНТИҚА ТАОМ'ning rasmi

“Локомотив”нинг ярим ҳимоячиси Тимур КАПАДЗЕ нафақат футбол майдончаси, балки ошхонада ҳам фаол экан. “Кореяда яшаганимда гўштнинг турли қисми турлича таъмга эгалигини билганман. Арабис­тонда десерт учун бериладиган “Умм али” номли ширинлигини ҳам хуш кўраман. Бугун айнан гўштли таом тайёрлашни мақсад қилдим”, дейди футболчи. "Даракчи" газетасининг "Ўзбекгим ошхонасига" лойиҳаси учун ажойиб таом рецепти билан бўлишиш мақсадида Тимур “Палет” ресторани ошпази Дмитрий Виноградовга мурожаат қилди. Натижа кўнгилдагидек...

Зарур масаллиқлар:

● 400 гр. мол гўштининг бўйин қисми,

● 1 дона сариқ сабзи,

● 1 дона қизил сабзи,

● 1 та кабачки,

● таъбга кўра туз, мурч, лавр япроғи,

● кунгабоқар ёғи.

Безак учун:

● 1 дона редиска,

● 1 та пиёз,

● Кўкатлар.

Тайёрланиши:

1-жараён:

Ўртача оловда­ ўсимлик ёғида қизартирилган гўшт 1та пиёз билан яна бироз қовурилади.

Таъбга кўра туз, мурч солишни унутманг. Гўшт оловда кўп ушланса, суви чиқиб кетиши ҳам ёдингизда турсин. Сўнг гўштни кўмадиган қилиб сув, лавр япроғи солиб, паст оловда 2 соат қайнатилади.

2-жараён:

Сабзи, кабачкини тўртбурчак шаклда кесиб, тузли сувда 3 дақиқа қайнатиб олинади.


Сабзавотлар сувда кўп қайнатилса, эзилиб кетади.

3-жараён:

Гўшт пишгач, ликопчага соламиз. ҳосил бўлган сувини алоҳида идишда соус тарзида тортилади.


Овқатнинг ёнига сабзавотлар дид билан териб чиқилади.


Безакнинг тайёрланиши:

Пиёз ва редиска халқа шак­лида кесиб, овқат­га безак сифатида ишлатилади.


Турли кўкатлар ҳам таом­нинг кўркига кўрк қўшади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ




    Бошқа янгиликлар