Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Республика бўйлаб барча туман, шаҳарларда “Оилага – маърифат улашиб” шиори асосида тарғибот акцияси ўтказилмоқда.
Шундай тадбир 2017 йилнинг 2 октябрь куни Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари Нурафшон МФЙ “Тафаккур” 2-тор кўча 16-уйда яшовчи, боқувчисини йўқотган Раъно Махсуддинова хонадонига ташриф буюриб, унинг тўрт нафар фарзандига “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ томонидан ажратилган бадиий китобларни совға қилдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, Оҳангарон туман ҳокимлиги, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ, “Савдогар банк”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ипотека банк”, “Агро банк” ҳамда “Халқ банки” туман филааллари ҳомийлигида 100 донадан жамғарилган жами 600 та китоб 3 октябрь куни Оҳангарон туманидаги 130 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳамда болалигидан ногиронларга совға қилинди.
Жумладан, масъуллар Навбаҳор МФЙда яшовчи 3 нафар фарзанди бор Муқаддас Юлдашова ҳамда Нилуфар Акбаралиевалар хонадонига ташриф буюриб, ўзбек миллий қадриятлари, маданияти, мумтоз ва замонавий адабиётига оид китоблар тақдим этишди.
Бундан ташқари Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими ташаббуси билан тумандаги “Ойбек” кутубхонасига олти миллион сўмлик бадиий китоблар ҳомийлик асосида олиб берилди.
Бундай тадбирлар Тошкент вилоятининг барча туман, шаҳарларида ташкил этилади.
31.08.2023, 12:47
Бугун, 31 август куни соат 03:53 ларда Китоб Деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда...20.07.2022, 09:14
Куни кеча, интернет сайтлари, телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеотасвирлар эълон қилинди. Мазкур...23.12.2021, 22:47
Брюсселдаги Аренберг ауционида дунёдаги энг кичик китоб сотилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. Маълум қилинишича, китобнинг нархи 3500 еврони ташкил қилган. Мазкур китоб 1952 йилда...28.04.2021, 18:39
Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасига китоб савдоси корхоналарига қўшилган қиймат солиғи...