АсосийJamiyat

​П.Ф.БОРОВСКИЙ ТАЛАБАСИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН СУД ШИФОКОРЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

'​П.Ф.БОРОВСКИЙ ТАЛАБАСИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН СУД ШИФОКОРЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИНИ ТИНГЛАДИ'ning rasmi

6 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлари бўйича судда П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2-сон шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонаси бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича муовини Хасанов Фарход гувоҳ тариқасида сўроқ қилинди.

Шифокорнинг кўрсатмасидан:

“2017 йил 3 май куни тунгги навбатчиликда эдим, соат 22:30 ларда травматология қабул бўлимига оғир келган беморни кўриш учун чақиришди. Бу вақтда беморни рентгентга туширишаётган экан. Беморни кўрдим аҳволи жуда оғир эди. Уни тўғридан-тўғри Жонлантириш бўлимига ётқизишни тавсия қилдим. Ундан барча биохимик таҳлиллар олишга киришилди. Беморда шок ҳолати, ҳолсиз, саволларга аниқ жавоб бермасдан, қориндаги оғриқлар кучли эди, ранги оқариб кетган. Кейин шокка қарши даво муолажаларини бошладик.

Иброҳимовга қуйидаги ташҳислар қўйилган: танадаги оғир қўшма жароҳат, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, танасидаги кўплаб тери ости гематомалари ва қон талашлар, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзоларининг лат ейиши.

"Бола ўзига келганида оғир ҳолатинг нима билан боғлиқлигини сўрадим, у “бетон ариққа йиқилиб тушдим” дея жавоб берди. Мен унга ҳолати йиқилиб тушганникимас деганимда, у яна шу гапни қайтарди ва бу ҳақда тилхат ҳам ёзиб беришини айтди. У онасига ҳам ҳудди шу маълумотни берди. Даво чораларидан кейин, 1 соат давомида анализ таҳлилларини олдик, унда ошқозон ости безининг эзилишига хос жавоб чиқди, бошқа таҳлил натижалари меъёрда чиқди. Беморга антибактериал, инфузион дезинтаксикацион муолажалар ўтказилди. Бола биринчи тушган 7-шаҳар клиник шифохонасида кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғининг рентгени қилинган, унда патологик ўзгаришлар, ёрилган жойлар йўқ деган хулоса берилган. УТТда ҳам қорин бўшлиги аъзолари текширилган ва патологик ўзгаришлар аниқланмаган. Биз шифохонада текширувларни қайта амалга оширганимизда ички азоларида лат ейиш белгиларини кўрдик. Муолажалардан сўнг боланинг аҳволи динамикада бироз яхшиланди, шок ҳолатидан чиқарилди. Бола 4 май куни МСКТга олиб борилди, олинган хулосаларида ички аъзоларнинг эзилиши ва ўнг буйракда лат ейиш белгилари борлигини аниқланди. Кейин беморнинг буйрак фаолиятини аниқроқ текшириш учун экскретор урограмма деган текширув амалга оширилди. Консилиумда, консерватив муолажаларни ва динамик кузатувларни давом эттиришга келишилди. Динамикада боланинг қорнида оғриқ кучайгани сабаб қўшимча латеропозиция текшируви ўтказилди ва қоринбушлиғи ковак аъзоларида патологик ўзгариш, яъни ҳаво борлиги аниқланди. Бу эса Перритонитга олиб келади. Ўша кунги навбатчи жарроҳ Путовченко Евгений текширув натижасига кўра, болага жарроҳлик амалиётини амалга оширишга қарор қилди. Операцияда боланинг 12 бармоқли ичаги ёрилиши ҳолати борлиги аниқланди. Амалиётга назар солсак, бу аъзолардаги операциялар жуда оғир ҳисобланади. Сабаби ўша жойга қўйилган чок жигар безидан чиқаётган ўт ва ошқозон ости безидан чиқаётган фермент таъсирида эриб кетиши мумкин."

3 май куни кўрикдан ўтказилганда қуйидагилар аниқланган: Сочидан пешона соҳасига ўтадиган жойида кўкаришлар, тери ости гематомалари, юзида, бўйнида, кўкрак қафасининг олдинги томонларида, қорнининг олди томонида туфлининг изига ўхшаган излар, терида қизаришлар, оёқ-қўлларида шилинишлар.

Шифокор кўрсатмасидан:

"...Қўрқадиган нарсамиз бор эди. Ҳар қандай ички аъзода тикиладиган чоклар бешинчи кунга бориб очилиш эҳтимоли бўлади. 5-куни ҳаммаси ҳал бўлади. Минг афсус, ўша асорат кузатилди. Етук мутахассислар текширишди ва маслаҳатлашилди. Болани қайта текширув пайтида яна ўша жойнинг очилиб кетиши ҳисобига қоринда ҳаво бўшлиғи борлиги аниқланди. Шундан кейин яна бирга операция қилишган, жароҳатни очиб бир-бирига ёпишмаган ичак яна қайта тикилган. Малакали профессорларнинг уриниши яна зое кетди, 5-куни яна ўша ҳолат кузатилди. 18 май куни Жасурбекнинг ота-онаси ўз ҳоҳишларига кўра, имконияти кенг саналган Республика шошилинч тез ёрдам Марказига олиб ўтишди. Бола ўзининг ёшига нисбатан яхши ривожланган, физик куч-қуввати яхши, жисмонан соғлом ва бақувват, бўйи-басти спортчиларга хос бола эди. Шунинг учун мен бу бола биттама битта урушса бу ҳолга келмаган бўларди, ўзини ҳафа қилиб қўядиган бола биттага-битта урушса ўзини ҳеч бўлмаса олиб қочиб ҳимоя қилишга қодир бола деган гумон қилдим. Ички органларни жойлашувчига кура, Жасур олган жароҳатни етказиш учун жуда кучли зарба бўлиши керак, чунки лат еган органлар жуда чуқур жойлашган ва олд томондан кучли ҳимояланган. Бу жароҳатни олиш учун сиқилиб умумртқага эзилиши керак."

Абдуллаева Мопизат, 2-сон шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонасида реанимация булими мудири кўрсатмасидан:

"Мен асосан кундуз куни фаолият юритганим сабабли Жасурбекни 4 майдан қабул қилдим. Бола келиб тушганидан бошлаб, жудаям тажрибали шифокорлар ва жарроҳлар кузатуви остида бўлди деб айта оламан. Ундан нима бўлди деб сўраганимда, қорним оғриб, уйга югурдим ва йиқилиб тушдим деди. Бироқ оғриклари жароҳатлари бунга мос келмасди. Оғриғи жуда кучли эди. Жасурбек оҳиригача йиқилгани сабабли шундай бўлганини таъкидлаб тураверди. Машина урдими деб ўйладик, тўғрисини айт десак, йиқилдим деб тураверди. Бизга ҳеч қандай воқеа айтиб бермади. Икки операциядан сўнг ҳам ўғил боламан, деб инкор этиб тураверди. Жасурбек жудаям матонатли ва кучли бола эди... ...12 бармоқ ичакни ёрилиши, қорин парда ортиқ қисми бор, унда перитоник белгилар намоён бўлиши қийин. Агар қорин бўшлиғида ёрилиш бўлса дарров билинади. Диагностикаси қийин перитонит белгилар дарров намоён бўлмаган... ...12 бармоқдаги ичак муаммолар болаларда кузатилмайдиган ҳолат, бундай ташхисда болани 60 фоизгача сақлаб қолишнинг имкони йўқ экан."

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар