Пойабзалингиз ҳамиша ялтираб туриши учун уларни тўғри тозалашнинг ўзи кифоя.
Чарм пойабзал
- Уларни юмшоқ мато билан ювиб, қуриганидан сўнг махсус мой суртсангиз, аъло кўринишда бўлади. Бироқ мой кўпайиб кетмасин, акс ҳолда ёғли доғлар пайдо бўлиши мумкин. Мойни кўчага чиқиш олдидан эмас, балки аввалроқ суртсангиз, фаол моддалар сингиб, ҳимоя қатламини ҳосил қилишга улгуради.
- Чарм пойабзаллар учун мўлжалланган мой икки хил бўлади: органик ва эмульсион. Органик мойлар пойабзалда қатлам ҳосил қилади ва ҳар қандай об-ҳавода ҳам ҳимоялайди. Эмульсион мойлар эса қатлам ҳосил этмайди, аммо кирдан аъло даражада халос этади.
- Пойабзалнинг бу турини тозалашда чарм учун мўлжалланган мойдан фойдаланиш мумкин эмас. Акс ҳолда лок хиралашиб, оёқ кийим аввалги гўзал кўринишини йўқотади.
- Бундай пойабзални ип ёки жундан тўқилган енгил матода тозалаб, вақти-вақти билан вазелин ё глицерин ёрдамида ишлов беринг.
Оқ чармдан тикилгани…
- Бундай пойабзалларни ним совунли сувга ҳўлланган мато билан тозалаш мумкин. Агар унчалик оқ бўлмаган пойабзал учун мос рангдаги крем топа олмасангиз, рангсиз кремдан фойдаланинг.
- Муҳим! Рангсиз кремлар фақат оч рангдаги пойабзалларга тўғри келади, тўқ тусдаги оёқ кийимларга суртилса, уларнинг ранги ўчиб кетиши мумкин.
Локланган…
- Пойабзалнинг бу турини тозалашда чарм учун мўлжалланган мойдан фойдаланиш мумкин эмас. Акс ҳолда лок хиралашиб, оёқ кийим аввалги гўзал кўринишини йўқотади.
- Бундай пойабзални ип ёки жундан тўқилган енгил матода тозалаб, вақти-вақти билан вазелин ё глицерин ёрдамида ишлов беринг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






