1

Оғир атлетикачи Руслан Нурудинов “Cobalt” автомобили билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 06.12.2013, 10:37
Оғир атлетикачи Руслан Нурудинов “Cobalt” автомобили билан тақдирланди
5 декабрь куни уч карра жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” Руслан Нуриддинов “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб тан олинди ва «Cobalt» автомобили билан тақдирланди.
 
Йил сарҳисобларига кўра оғир атлетикачиларимизни тақдирлаш маросими “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтди, дея хабар беради daryo.uz. 

Шунингдек, жаҳон чемпионатида биттадан кумуш ва бронза медални қўлга киритган Улуғбек Алимов “Йилнинг энг истиқболли спортчиси” номига сазовор бўлди ва «Spark» автомобили билан тақдирланди. 

Тадбирда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Олимпия қўмитаси томонидан бир қатор оғир атлетикачиларимиз ва уларнинг мураббийларига дипломлар ва эсдалик совғалар тақдим этилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1