АсосийSUG'DIYONA

БОЛАНГИЗНИНГ ВАЗНИ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА...

'БОЛАНГИЗНИНГ ВАЗНИ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА...'ning rasmi

Боланинг вазн ўлчами меъёрда ёки ундан камлигини ҳар ойда ўтказиладиган текширув чоғида билиш мумкин. Агар шифокор боланинг вазнини ёшига нисбатан етарли эмас деб топса, овқатлантириш тартибига ўзгартириш киритиш тавсия этилади. Бунда турли сабзавот, мева ёки дон маҳсулотларидан тайёрланган таом ва егуликларни тайёрлаш мумкин. Бироқ «боламни семиртираман, деб, кўп овқатлантириш ҳам нотўғри. Унутманг, болага қанча егулик берсангиз, ошқозони шу миқдорга ўрганиб қолади. Кўп егулик тановул қилиш ҳам оддий тилда айтганда ошқозонни катталаштириб, ортиқча вазн тўпланишига олиб келади. Бунинг ортидан эса бошқа муаммолар ҳам келиб чиқиши хавфи мавжуд.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар