АсосийDunyo

​ЖССТ БУТУН ДУНЁДА СЕМИЗЛИКДАН АЗИЯТ ЧЕКАДИГАН БОЛАЛАР СОНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

'​ЖССТ БУТУН ДУНЁДА СЕМИЗЛИКДАН АЗИЯТ ЧЕКАДИГАН БОЛАЛАР СОНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ'ning rasmi

Сўнгги 40 йилда бутун дунёда семизликдан азият чекадиган болалар сони 11 мартага ошди. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқотида маълум бўлди.

Тадқиқот Лондоннинг Империя коллежи мутахассислари билан ўтказилди ва у 40 йил ичидаги кенг кўламли тадқиқот саналади. Олинган маълумотларга кўра, семизликдан азият чекадиган болалар ва ўсмирлар сони 124 миллионни ташкил қилган.

Катталарнинг статистикаси ҳам ҳурсанд қилмаяпти – бу рақам 40 йилда 100 миллиондан 671 миллионгача ўсган.

Яна қарийб 1,3 миллиард киши ортиқча вазндан азият чекади.

    Бошқа янгиликлар