АсосийJamiyat

​ШҲТ ВА АФҒОНИСТОН ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

2017 йилнинг 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москвада бўлиб ўтган “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этди, дея хабар берди вазирликнинг расмий сайти.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон – вакиллари Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан биргаликда Афғонистон ва унинг атрофидаги вазият ва уни тартибга солиш йўллари тўғрисида фикр алмашди.

ШҲТ ва Афғонистон ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар