1

​«РИШТА» НОМЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

МАДАНИЯТ 14.10.2017, 10:12
​«РИШТА» НОМЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ришта» номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.

Кинорежиссёр Мирмақсуд Охунов томонидан суратга олинган «Ришта» бадиий фильми Ватанга, ота-онага ҳозирги баъзи бир ёшларнинг муносабати, уларнинг муаммо ва ютуқлари, турмуш тарзи, миллий қадриятларимиз ранг-баранг тасвирларда очиб берилган.

Кинолавҳалар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятларида суратга олинган. Бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов, шунингдек, Нигина Анорбоева, Адиз Ражабов, Жамшид Ғаниев, Шарофат Ҳасанхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев ва Гулруҳ Зокирова ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1