1

​«ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК» МАВЗУСИДАГИ АСАРЛАРГА ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАР ЛОЙИҲАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

МАДАНИЯТ 14.10.2017, 18:51
​«ҲАРБИЙ  ВАТАНПАРВАРЛИК» МАВЗУСИДАГИ АСАРЛАРГА ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАР ЛОЙИҲАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги юртимизнинг бой ҳарбий санъати тарихи, буюк саркарда аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Бобур Мирзоларнинг тенгсиз ҳарбий жасорати, мардлик ва ватанпарварлик бобидаги ибратли ҳаёти, жумладан Ватанимиз мустақиллиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотирасини абадийлаштириш, айни кунда ҳарбий соҳада жонбозлик кўрсатиб, фидойиларча хизмат қилаётган, ўзининг масъулиятли ва шарафли бурчини муносиб адо этаётган мард ўғлонларимиз – аскар ва зобитлар, барча Ватан посбонларининг бадиий мукаммал образлари яратилишига ҳисса қўшиш, бугунги ҳарбий ислоҳотларни аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг ёритиш, шунингдек, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, хусусан ёш ижодкорларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳарбий - Ватанпарварлик» мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилди.

Ижтимоий буюртмалар лойиҳасининг ташкилий ва ижодий жиҳатлари юзасидан Агентлик тизимидаги нашриётларга бевосита мурожаат қилиш ҳамда улар билан олдиндан шартнома тузиш тартибида лойиҳани бажаришга киришиш мумкин, деб хабар беради Агентлик матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1