1

Сергелида газ баллонли автомобилда ёнғин чиқди

ЖАМИЯТ 07.12.2013, 20:31
Сергелида газ баллонли автомобилда ёнғин чиқди
Бугун 7 декабрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган Korzinka.uz супермаркети автомобиль тўхташ жойида ВАЗ русумли автомобиль ёниб кетди.

"ВАЗ машинасининг эгаси автомобилни тўхташ жойида қолдириб, супермаркетга кириб кетган, шу пайт, машина салони тутунга тўла бошлаган, дея хабар беради uz24.uz.

Супермаркет ҳавфсизлик хизмати ходимлари дарҳол ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилиб, улар келгунга қадар ўзлари ўтни ўчиришни бошлаганлар.

Ўт ўчириш бригадаси саноқли дақиқаларда етиб келди ва тез орада ёнғин бартараф этилди.

“Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ"- дейди гувоҳлардан бири. 

Маълумотларга кўра, ёнғин чиққан автомобилга газ баллон ўрнатилган бўлган. Тезкор ҳаракат натижасида газ баллонга шикаст етмаган ва портлаш юз бермаган. 

Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, бунга автомобиль электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1