1

Шохрух Хон: “Одамлар ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим бор”

ШОУ-БИЗНЕС 07.12.2013, 20:38
Шохрух Хон: “Одамлар ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим бор”
Шохрух Хон Болливуд учун ҳамиша керакли қиёфа! Унинг иштирокидаги оддийгина ролик ҳам оммалашади. Шохрух фақатгина яхши актёр эмас, балки яхши суҳбатдош ҳам. У оддий ва эътибор талаб қилмайдиган вазиятларда ҳам одамни ҳайрон қолдира олади…

— Омаддан чарчаган пайтларингиз
ҳам бўлса керак?

— Агар нолисам гунох бўлади. Аммо баъзида мувафаққиятлар ҳам одамни чарчатади. Энг ёмони — ўша пайтларда фақат олқиш ва эътирофларга жавоб беришингизга тўғри келгани боис ўзингизга вақт ажрата олмайсиз.

— Бугунги фильмларингизда ёш
кўринишга интилиш кучли...

— Балки… (Кулиб), ахир ким ҳам қаришни хоҳлайди? Вазиятни баҳолаш бироз ғалати, лекин бир гап — мухлислар мени ҳамиша навқирон кўришни исташади, буни сезаман. Шу сабаб, доимо уларга ёқиш, кўнглидан жой олиш учун ҳаракат килганман.

Назаримда, ортиқча уринишни ҳожати йўқ! Улар сизни шундоқ ҳам яхши кўришади!

(Кулиб), бу гапни кўп эшитганман. Лекин олдинга интилмаслик табиатимга хос эмас! Қолаверса, “етар бас!” деган фикрга келиш эса ҳаётимга нисбатан хиёнатдек кўринаверади. Гаури иш жараёнида тинимсиз равишда “Бизни унутиб қўйманг!” дея такрорлайди. Тўғри, рафиқам бу гапни ҳазил тариқасида айтади. Аммо баъзида ишга шу қадар шўнғиб кетаманки, чиндан ҳам кўп нарсани унутаман. Айтмоқчиманки, меҳнат килмасдан яшолмайман. Кунлаб ухламасликка, жонимни бериб ишлашга аллақачон ўрганиб бўлганман.

— Шохрух Хонда ҳамма нарса бор, дейишади...


— Шукр, бор! Лекин одамлар ҳавас қилолмайдиган, ҳатто ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим ҳам бор. Ташвишларимни атрофдагилар билан бўлишгим келмайди. Чунки дард — ўзимники! Одамларга фақат табассум ва меҳрим етиб боришини истайман.

— Гаурисиз ҳаётингизни қандай тасаввур қиласиз?


— Рангсиз! Оқ-қорадек…

— Фарзандларингиз ё Гаури. Қай бирини биринчи ўринга қўясиз?

— Албатта фарзандларимни! Бу жавобим Гаурин кувонтиради. Чунки, у ҳам мени танламаган бўларди. Бора–бора фарзандларга одам жуда ҳам боғланиб қолар экан. Ва энг ёмони  - юрагингизни бир қисми меҳрга лиммо–лим бўлса, иккинчи қисми ҳавотирга тўлади.

— Ҳавотир учун асос борми?!


— Буни Болливуд қироли эмас, оддий отанинг жавоби сифатида қабул қилинг! Оддий хизматчи бўлганимда ҳам болаларимдан ҳавотир олган бўлардим.

— Сиз ва болливудчиларнинг муаммоси ҳақида ёзишларига кўникиб кетгандирсиз?

— Журналистларнинг хизмат вазифасига — ёзиш ва биз ҳақимиздаги ўзи билмаган шов-шувларни тарқатиш ҳам киради-ку (кулади)! Кўникмай илож йўқ.

— Салмон Хон билан ярашувингизни кўпчилик олқишлади...


— У билан қачон уришиб қолган эканман?! Шунчаки муносабатларимизда бироз совуқчилик бор эди, холос.

— «Омадсиз“ юриш”ларим бошқаларга берган имкониятим демакдир», деган эдингиз…


— Рост, кимнингдир омади бошқа бировнинг тўхтаб туриши, кимнидир мувафаққиятсизлиги эса шеригининг шахдам қадамлар билан “юриши”га сабаб бўлади.

Нима сизни хурсанд қилади?

— Мухлислардан миннатдорман! Фильмларимни томоша қилиш учун ўн-ўн беш рупия сарфлашади. Мен билан кўришиш учун фурсат кутишади. Уларга раҳмат айтишимнинг яна бир сабаби — мухлисларнинг эътибори туфайли гўзал актрисалар билан ишладим, энг қиммат меҳмонхоналарда яшадим, дунё кездим, севдим ва севилдим! Яратган шундай ҳаёт ато қилгани учун ШУКР!
 
Биласизми?

·        Шохрух Хон йилда 5—6 маротаба Дехлига ота–онасининг қабрини зиёрат қилишга боради.
·        Шохрух ва Кажол иштирокидаги «Ўғирланмаган келин» фильмига Мумбайда 700 ҳафта давомида чипталар талаш бўлган.
·        Актёрнинг банкдан оладиган ва берадиган ҳисоб қоғозида ҳамиша «love, SRK» деган дастхат бўлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1