АсосийSavol-javob

СОАТБАЙ ИШЛОВЧИЛАРНИНГ ИШ СТАЖИ НИМА БЎЛАДИ?

'СОАТБАЙ ИШЛОВЧИЛАРНИНГ ИШ СТАЖИ НИМА БЎЛАДИ?'ning rasmi

— Ишга жойлашганимда соатбай бўлиб расмийлаштирилганман. Айтинг-чи, ушбу ҳолатда соатбайлик иш стажига ёзиладими?

Нигора Пўлатова, Қашқадарё вилояти

Адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА: — Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат шартномаси асосида тартибга солинади. Шартномада ходимга тўланадиган иш ҳақининг турлари кўрсатилади. Меҳнат муносабатларини шартнома асосида расмийлаштирилишининг ўзи шартнома муддати даврига меҳнат стажини келтириб чиқаради. Бунга кўра, меҳнат шартномаси асосида олиб бораётган фаолиятингиз тўланаётган иш ҳақи туридан қатъи назар меҳнат стажига киради.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

    Бошқа янгиликлар