АсосийJamiyat

​ЧЕЧЕНИСТОН РАҲБАРИ РАМЗАН ҚОДИРОВ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

'​ЧЕЧЕНИСТОН РАҲБАРИ РАМЗАН ҚОДИРОВ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ'ning rasmi

Бугун Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров икки кунлик амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистонга ташрифи чоғида Рамзан Қодиров давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган. Томонлар иккитомонлама маданий-маънавий ва иқтисодий ҳамкорлик муносабатларни муҳокама қиладилар, дея хабар беради РИА Новости.

Рамзан Қодиров Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилади.

Чеченистон раҳбари Ўзбекистондаги сабзавот ва меваларни қайта ишловчи заводга ташриф буюради ва истиқболдаги лойиҳалар билан танишади.

    Бошқа янгиликлар