1

Тошкентда янги гипермаркет иш бошлади

ЖАМИЯТ 09.12.2013, 10:55
Тошкентда янги гипермаркет иш бошлади
Аввалроқ янги йил байрами арафасида пойтахтимизда янги савдо маркази иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
«МАКРО» гипермаркети Қоратош массивида жойлашган бўлиб, у ҳаридорлар учун эшикларини 8 декабр куни очди.

Янги савдо марказининг очилиши кўпчиликни жалб қилди, дея хабар беради uz24.uz.

Маълумотларга қараганда, биринчи иш куни гипермаркетнинг барча бўлимлари иш бошламаган. Бу куни фақат биринчи қавват ишлаган. 2, 3, 4 қаватдаги қурилиш ишлар эса ҳали якунланмаган. Шунга қарамай гипермаркетга юзлаб одам ташриф буюрди.
 
«MAKRO»  гипермаркети – бу тўрт қаватли савдо мажмуаси бўлиб, унинг умумий майдони 5500 м² ташкил қилади. Биринчи қаватда супермаркет жойлашган, 2-қаватда замонавий либослар дўконлари, 3- ва 4- қаватларда кўнгилочар мажмуа жойлашиши кўзда тутилган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1