АсосийJamiyat

​ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ TELEGRAM’ДА РАСМИЙ АХБОРОТ КАНАЛИНИ ОЧДИ

'​ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ TELEGRAM’ДА РАСМИЙ АХБОРОТ КАНАЛИНИ ОЧДИ'ning rasmi

Истеъмолчи сифатида ахборотларни бир неча дақиқаларда излаб топиш, ундан фойдаланиш, бир сўз билан айтганда янгиликларга бўлган эҳтиёжни тез фурсатда қондириш мақсадида бугун аҳолининг катта қисми ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда Давлат божхона қўмитаси юртимизда ва унинг ташқарисидаги ахборот фойдаланувчиларига янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Telegram хорижий ижтимоий тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Шу ўринда telegram мессенджери ҳақида икки оғиз сўз – telegram мессенджери интернет фойдаланувчиларини ўзига тобора жалб қилиб бораётган ахборот дастури ҳисобланади. Telegram орқали бир кунда 15 миллиардга яқин матнли хабарлар ва медиафайлларни ўзаро алмашиш имконияти мавжуд. Маълумотларга кўра, ҳозирда мессенджернинг 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор. Ҳар куни ушбу мессенджерга 600 мингга яқин инсонлар аъзо бўлмоқда.

Эндиликда www.bojxona.uz сайтида эълон қилиб борилаётган янгилик, эълон, ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача анонси ва луар жойлаштирилган манзили қўмитанинг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий ахборот каналига ҳам жойлаштириб борилади. Янгилик билан батафсил танишмоқчи бўлган ўқувчи эса автоматик тарзда ДБҚнинг расмий веб сайтидаги ҳаволага ўтиши ва ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/customschannel.

    Бошқа янгиликлар