1

​НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЖАМИ АКТИВЛАРИ ҚАРИЙБ 200 МЛРД. СЎМГА ЕТДИ

ЖАМИЯТ 18.10.2017, 15:10
Теглар: Иқтисодиёт
​НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЖАМИ АКТИВЛАРИ ҚАРИЙБ 200 МЛРД. СЎМГА ЕТДИ

2017 йил 1 октябрь ҳолатига нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари қарийб 200 млрд. сўмга, кредит қўйилмалари қолдиғи 178,4 млрд. сўмга ва жами капитали 153,4 млрд. сўмга етди.

Мамлакатимиз Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги қарорида нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини, сифатини янада ошириш ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор чоралар белгиланган.

Хусусан, мазкур ҳужжатда 2017 йил 1 октябрдан янги ташкил этилаётган микрокредит ташкилотлари учун устав капиталининг энг кам миқдори 2 млрд. сўм, ломбардлар учун эса 500 млн. сўм миқдорида белгиланди.

Фаолият юритаётган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар 2019 йилнинг 1 январига қадар устав капиталини белгиланган энг кам миқдорга етказишлари лозим.

Республикамиз минтақаларида жами 76 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 30 таси микрокредит ташкилоти, 46 таси ломбарддир.

Шарҳлар

Ўзбекистон халқаро иқтисодий эркинлик индексида ўтган йилга нисбатан олти поғона кўтарилди

06.04.2021, 13:16

Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи рейтингида Ўзбекистон позицияси 2018 йилдаги 152-ўриндан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди. Тўрт йил давомида ўсиш 44 позицияни ташкил этди.2020 йилда Ўзбекистон 114-ўринда, 2019...
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари жорий қилинади

27.02.2020, 14:32

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартдарини...
9 ойда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 5,7 фоизга ўсди

01.11.2019, 13:42

2019 йил 31 октябрь куни парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил...
ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ ЭКСПЕРТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

03.01.2018, 15:12

Ўзбекистонда статистика ахборотларининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш мақсадида халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгаймоқда. Эндиликда барча маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар учун республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари реал...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1