1

Ёнғин хавфсизлиги ойлигида 11,4 мингта қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

ЖАМИЯТ 10.12.2013, 12:10
Ёнғин хавфсизлиги ойлигида 11,4 мингта қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Маълумки айни пайтда юртимизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Унинг давомида мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий объектлар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, тураржой фондининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатига алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борадаги ишларнинг барчаси ёнғин хавфсизлиги талабларига биноан амалга оширилаётир.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги  бошқармаси томонидан ёнғин хавфсизлиги ойлиги учун махсус ташкил этилган ташвиқот автобуси бир неча йилдан буён ёнғинга қарши тадбирларда самарали иштирок этиб келмоқда. Автобус ранг-баранг плакатлар, ташвиқот стендлари, видеороликлар ва ўт ўчириш анжомлари билан таъминланган. Ёнғиндан ҳимоя қилиш ходимлари турли ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида сўзлаб беришмоқда.
 
Ёнғин хавфсизлиги ойлигига 448 нафар инспектор жалб этилган. Ойлик давомида Тошкент шаҳри бўйича ўтказилган учрашувларда минглаб фуқаро иштирок этди. Корхоналарда ёнғин хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилди.

Ўтказилган рейдлар натижасида 11411 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб,  бартараф этилди, айбдорларга жарима солинди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, амалга оширилаётган бундай ишлар самарасида ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоиз камайган.
                                                                                     

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1