1

Ўзбекистон аэропортларида қўл юкини олиб ўтишга баъзи таъқиқлар жорий қилинди

ЖАМИЯТ 30.01.2014, 18:33
Ўзбекистон аэропортларида қўл юкини олиб ўтишга баъзи таъқиқлар жорий қилинди
2014 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан учиб кетадиган йўловчиларнинг қўл юки таркибида барча турдаги суюқликлар, аэрозоллар ва гелларни олиб кетиш тақиқланади. Бу ҳақда ”Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати бошлиғининг 2014 йил 27 январдаги буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан учиб кетадиган йўловчиларга ҳаво кемаси саҳнида қўл юки таркибида ва ёнида барча турдаги суюқликлар, аэрозоллар ва гелларни олиб кетиш тақиқланади.

Истисно тариқасида болалар овқати ва йўловчиларга мунтазам равишда парвоз вақтида талаб этиладиган дори воситаларини олиб кетишга рухсат этилади. Болалар овқати ва дори воситалари шаффоф, зич ёпиладиган, ҳажми 1 литрдан кўп бўлмаган пластик пакетларга жойлаштирилган бўлиши керак. Ҳар бир йўловчига фақатгина битта пластик пакет олиб кетишга рухсат этилади. Пластик пакет авиация хавфсизлиги назорати пунктида махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда кўздан кечириш учун тақдим этилиши керак. Суюқликлар, аэрозоллар ва гелларни фақатгина йўловчининг рўйхатдан ўтказиладиган багажи таркибида олиб кетишга рухсат этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1