1

СОЧ, ЮЗ ВА ҚЎЛЛАРИ ПАРВАРИШИДА ЁҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?

СУҒДИЁНА 20.10.2017, 18:18
Теглар: Гўзаллик
СОЧ, ЮЗ ВА ҚЎЛЛАРИ ПАРВАРИШИДА ЁҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?

Мойлардан нафақат таом тайёрлашда, балки янада гўзалроқ кўриниш мақсадида ҳам фойдаланамиз. Улар озиқлантирувчи ва ёшартирувчи хусусиятга эга бўлиб, тери, соч, тирноқлар парваришидамуҳим ўрин тутади.

Юз учун

Одатда бу ёғлар кечқурун юз ва бадан терисига ёшартирувчи восита сифатида суртилади. Ҳаво совуқ пайтда эса оддий кундузги крем ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин. Мойни аввалдан тозаланган терига суртиб, бир неча соатга қолдирилади. Улар терига шу қадар тез сингийдики, бир неча дақиқа ичида терининг ички қатламига етиб боради. Табиий мойлар жуда камдан-кам ҳолатда аллергик реакцияга сабаб бўлади. Шунинг учун энг таъсирчан тери эгалари ҳам улардан фойдаланишлари мумкин. Улардан фойдаланганда терининг жуда ёғланиб кетишидан эҳтиёт бўлинг.

Сочлар учун

Косметик ёғлардан тайёрланган ниқоблардан ҳафтасига икки мартадан ортиқ фойдаланманг!

Қўл ва тирноқлр парвариши

Тирноқлар четидаги терини юмшатишда ва улар юпқалашиб, кўчишини даволашда ҳам косметика ёғлардан самарали фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, қўлга суртилган мой дағаллашган терини тез фурсат ичида юмшатади.

Ниқоблар

Косметик ёғлардан ҳар куни фойдалансангиз ҳам, вақти-вақти билан улардан ниқоблар тайёрлаб туринг. Шунда кутган натижага янада тезроқ эришасиз. Ниқоблардан ҳафтасига икки маротабадан, 2 ёки 3 ҳафта мобайнида фойдаланиш ва уларни юзда 20 дақиқа ушлаш тавсия этилади.

Бодом ёғидан

Қуруқ тери соҳибаларига

1 ош қошиқ сули ёрмаси+илиқ сув+2 чой қошиқ бодом ёғи+1 чой қошиқ лимон шарбати.

Ёғли тери соҳибаларига

1 ош қошиқдан ун+совуқ сув+2 чой қошиқ бодом ёғи+1 чой қошиқ лимон шарбати.

Шафтоли ёғидан

Қуруқ тери соҳибаларига

2 ош қошиқ эзилган шафтоли меваси+1 ош қошиқдан шафтоли ёғи+қаймоқ.

Ёғли тери соҳибаларига

2 ош қошиқ эзилган шафтоли меваси+1 ош қошиқ шафтоли мойи+1 чой қошиқ лимон шарбати.

Ўрик ёғидан

Қуруқ тери соҳибаларига

1 ош қошиқ сули ёрмаси+1 ош қошиқдан ўрик ёғи+сут+1 чой қошиқ илитилган асал.

Ёғли тери соҳибаларига

1 ош қошиқдан гуруч уни+ўрик ёғи+1 чой қошиқдан лимон шарбати+илитилган асал.

Кунжут ёғидан

Қуруқ тери соҳибаларига

2 ош қошиқ кунжут ёғи+1 ош қошиқ сметана.

Ёғли тери соҳибаларига

3 ош қошиқдан кунжут ёғи+эзилган бодринг.

Узум данаги мойидан

Қуруқ тери соҳибаларига

1 ош қошиқ юз учун мўлжалланган гель+1 чой қошиқ узум данаги мойи. Бу аралашма билан юзни бир дақиқадавомида уқалаб, кейин илиқ сувда ювинг.

Ёғли тери соҳибаларига

Битта аплеьсин шарбати+1 дона тухум сариғи+1 ош қошиқ узум данаги.

Қайси ёғни танлайсиз?

Янада гўзаллаштиришда қайси мойни танлашни билмаяпсизми? Берилган таърифлардан ўзингизга мосини топинг ва кераклисини танланг:

Қуруқ тери учун: бодом, шафтоли ва ўрик ёғи.

Ажинларни кетказиш ва терини таранглаштириш учун: бодом, кунжут мойи.

Ёғли тери учун: узум данаги ва кунжут мойи.

Целлюлитга қарши: ўрик ёғи.

Кўз атрофидаги ажинлардан халос бўлишда: бодом, шафтоли, ўрик мойи.

Сочларни ўстириш учун: чакамуғ (репейное) ва канакунжут (касторовое) ёғи

Танани уқалаш ҳамда тирноқларни озиқлантиришда: шафтоли мойи.

Манба: “SUGDIYONA газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1