1

Репродуктив саломатлик марказининг янги биноси ишга тушди

ЖАМИЯТ 01.02.2014, 12:03
Репродуктив саломатлик марказининг янги биноси ишга тушди
Тошкентда Республика репродуктив саломатлик марказининг янги биноси ишга туширилди. 

Республика репродуктив саломатлик маркази Президентимизнинг 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорига мувофиқ ташкил этилган, дея хабар беради ЎзА.
Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш бўйича малакали тиббий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш марказнинг асосий вазифасидир.

Катта ёшли аҳоли, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлиги ҳамда ўқув-услубий бўлимлардан иборат марказда акушер-гинеколог, болалар гинекологи, педиатр, эндокринолог, уролог, дерматолог, онкогинеколог, психоневролог, ультратовушли текшириш шифокорлари ва бошқа мутахассислар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Марказнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги биносида бугунги кун талабларига мос шароит яратилган бўлиб, бу тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1