АсосийSUG'DIYONA

БУЙРАК ХАСТАЛИКЛАРИ БЕЛГИЛАРИ

'БУЙРАК ХАСТАЛИКЛАРИ БЕЛГИЛАРИ'ning rasmi

Қиш фасли шамоллаш ҳамда грипп мавсуми бўлгани сабабли томоғингиз оғриши билан буйракларингизга ҳам эътибор қаратишни унутманг. Бугун саҳифамиз орқали буйрак хасталикларининг турлари, белгилари ва уни уй шароитида даволаш усуллари ҳақида маълумот берамиз...

Буйракдаги оғриқ

Тиш ва оғиз бўшлиғи хасталиклари билан кўп оғрийдиган беморларда буйрак касалликларига чалиниш хавфи юқори, дейди шифокорлар. Чунки айнан шамоллаш, кариес ва оғиз бўшлиғи касалликларини қўзғатувчи моддалар қон орқали «саёҳат» қилиб, буйракларда «қўним» топишади. Буйрак касалликлари эса бутун организмга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Танадаги сув тақсимоти бузилиб, организмда зарарли моддалар йиғила бошлайди. Бу эса тананинг заҳарланишига олиб келади. Айниқса, ангина асоратлари натижасида гломерулонефрит касаллиги ривожланиши хавфи ортади.

Илк аломатлари

Буйрак касаллиги ёш танламайди: у билан ёш ҳам қари ҳам, шунингдек, болалар ҳам оғриши мумкин. Касаллик аломатлари аввалига арзимаган бўлиб кўринади:

- кўп ҳожатга чиқиш;

- белдаги оғриқ;

- баъзи ҳолларда тана ҳарорати кўтарилиши. Айнан мана шу аломатлар пайдо бўла бошлагандан касалликка қарши чора кўриш даркор.

Факт

Киши қаттиқ қўрққанда буйраклар пастга тушиб, унда ғайриихтиёрий пешоб чиқариш ҳолати юз бериши мумкин. Шунингдек, сурункали буйрак касалликларига чалинган беморларда турли фобиялар, қўрқоқлик ва ёмон тушлар кўриш кузатилади.

Гирудотерапия

Сурункали пиелонефрит, буйрак етишмовчилиги ва умуман буйрак касалликларида – зулук билан даволаш тавсия қилинади. Зулукнинг сўлаги билан биргаликда қон таркибига биологик актив моддалар тушади. Улардан бири гирудин деб аталади. Бу модда – қонни суйилтириш билан бирга, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши бўлиб, у қонда тромблар юзага келишинг олдини олади. Муолажанинг бир курси учун 7-10 марта зулук қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу муолажани албатта шифокор гирудотерапевт амалга ошириши лозим.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар