АсосийJamiyat

​“КЕМБРИЯ ПАТРУЛИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА КУТИБ ОЛИНДИ

'​“КЕМБРИЯ ПАТРУЛИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА КУТИБ ОЛИНДИ'ning rasmi

Жорий йилнинг 10-17 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида бўлиб ўтган “Кембрия патрули” халқаро танловида илк бор иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 29 мамлакатдан келган 139 та жамоа ичида фахрли иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Мамлакатимизнинг мудофаа йўналишидаги куч-қудратини дунёга намоён этишда ўз ҳиссаларини қўшган ҳарбий хизматчилар 21 октябрь куни эрталаб Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантана билан кутиб олинди. Унда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи ёшлар ва халқаро танлов иштирокчиларининг яқинлари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қуролли Кучлар давлат музейида совриндор жамоани тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирининг буйруғига кўра танлов иштирокчиларига «Namunali xizmati uchun» II даражали кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди.

    Бошқа янгиликлар