21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Туркия фуқаролари учун виза бериш жараёнини соддалаштириш тўғрисида” қарор имзолади.
Давлат туризм қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонга ишбилармон ва сайёҳлик мақсадида ташриф буюраётган Туркия фуқароларининг муддати 1 йилгача бўлган кўп маротабалик визалар 3 иш куни мобайнида мамлакатимизнинг хориждаги муассасаларида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда).
Сайёҳ сифатида Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқароларининг муддати 1 ойгача бўлган визалари ҳам 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда). Бунда турваучерлар ва Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва республикамизнинг бошқа туристик ташкилотларининг таклифномаларини кўрсатиш талаби бекор қилинди.






