1

Юртимиз мактабларида тўғри овқатланиш дарслари йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 03.02.2014, 17:16
Юртимиз мактабларида тўғри овқатланиш дарслари  йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг бошланғич мактабларида “Соғлом болалар” таълим дастури йўлга қўйилди. 

Мазкур ташаббус «Nestle Uzbekistan» томонидан Халқ таълими вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда. «Соғлом болалар» дастури – бу болаларда овқатланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қиладиган ноёб дастурдир, дея [url=http://podrobno.uz/]хабар беради Podrobno нашри. Мазкур фан умумтаълим мактабларининг 1-2-синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг тайёрлов гуруҳларида ўқитилади. Дастурнинг услубий қўлланмалари Халқ таълими мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бошланғич таълим боланинг келгуси шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу даврда боланинг соғлом ҳаёт тарзи ва овқатланиш маданияти шаклланади. Айнан мана шунинг учун ушбу фан айнан шу ёшдаги болалар учун қўл келади.

Тўғри овқатланиш дарслари синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари, тарбиячилар томонидан ўтказилиши мумкин. 

Ушбу мақсаднинг илк босқичида Тошкент ва Наманганнинг 6 000 дан ортиқ ўқувчисини жалб қилиш режалаштирилган.

Мазкур дастур “Nestle” компаниясига тегишли Healthy Kids» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Ҳозирги кунда дастур дунёнинг 71 мамлакатида ишлаб, 6 млн болани ўз ичига олади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1