1

ФАРҒОНА ШАҲРИДА ҚЎЛБОЛА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ТАЙЁРЛАЁТГАН ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 24.10.2017, 16:44
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ҚЎЛБОЛА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ТАЙЁРЛАЁТГАН ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2017 йил 19 октябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир ноқонуний хатти-ҳаракатга чек қўйилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Фарғона шаҳридаги Мангулик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Оминахон Акбарова (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўз хонадонида яширин тарзда қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келган.

Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлбола ароқ махсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех фаолият юритаётгани, хусусан ушбу цех ишчиси Миржалол Саматов турли номдаги қўлбола ароқ маҳсулотларини тайёрлаётганлиги аниқланди.

Яширин цехни кўздан кечириши натижасида, 0,5 литр ҳажмли шишаларда “Медовый вкус”, “Масков”, “Мастона” номли қўлбола ароқ маҳсулотлари, 595 литр этил спирти, 840 литр тозаланган минерал суви, 0,5 литр ҳажмли 800 дона бўш шишалар, 23875 дона акциз маркалар, 56500 дона ароқ идиши қопқоқлари, 8417 дона ва 2 ўрам (“Масков”, “Мастона”, “Тундра” номли) ёрлиқлар, 39,7 кг коғоз қутилар, 1 дона ароқни қадоқлаш ускунаси, 30,3 кг қадоқлаш учун полиэтелен пленка, 1 дона спирт градусини ўлчовчи градусник ва 1 дона рақамли муҳр борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати салкам 58,5 млн сўмлик 595 литр этил спирти, 123 литр қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1