1

Корея Республикасининг «Severance» госпитали шифокорлари юртимизга ташриф буюришади

ЖАМИЯТ 04.02.2014, 15:15
Корея Республикасининг «Severance» госпитали шифокорлари юртимизга ташриф буюришади
“Соғлом авлод учун” жамғармаси бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
 
Жумладан, жамғарма узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. 2013 йилда Ин Ха Университети Госпитали малакали шифокорлари юртимизнинг бир неча ҳудудларида бўлишиб, жами 820 нафар беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Бундан Ча Госпитали малакали шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида жами 50 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
 
Кореялик мутахассисларнинг тиббий кўриклардан сўнг оғир деб топилган 6 нафар беморлар Корея Республикаси кликаларида соғломлаштирилди. Жорий йилнинг 19-26 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари юртимизда бўлишиб, жами 400 нафардан ортиқ беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
 
Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 9-16 феврал кунлари Корея Республикасининг Ёнсей Университетининг «Severance» госпитали малакали шифокорлари (педиатр, кардиолог, нейрохирург, терапевт, радиолог, офтальмолог, гинеколог, тиббиёт ҳамширалари ва бошқа мутахассислар) томонидан Республикамизнинг бир неча ҳудудларида (10-11 феврал кунлари Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказида ва 12-13 феврал кунлари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ болалар шифохонасида) беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
 
Тиббий кўриклар билан бир қаторда хорижлик шифокорлар 12-13 феврал кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институтида врач, тиббиёт ходимлари, талаба ва магистрлар учун “Бемор болаларда туғилиш ва туғма юрак нуқсонини бартараф этиш даврида генодинамик асоратлари ва адаптацияси” ва “Инсон организмидаги туғма аномалиялар” мавзуларида маърузалар ўқилади.
 
Шунингдек ушбу акция доирасида хорижлик шифокорлар 10 феврал куни Тошкент шаҳрининг 9-сонли мактаби, 11 феврал куни 24-сонли «Меҳрибонлик» уйи, 12 феврал куни Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани 1-сонли мактаби, 13 феврал куни Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани 48-сонли мактабининг 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчиларини офтальмология соҳаси бўйича тиббий кўрикдан ўтказишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1