Рамзан Қодировнинг қизи — Айшат ўзининг бежирим либослар коллекциясини намойиш этди. Тўплам «Тоғ марвариди» дея номланди, деб хабар берди «Корреспондент.net» нашри.
Кўргазма Mercedes-Benz Fashion Week Russia ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. «Тоғ марвариди» тўпламидан 47 та шифон, ипак, шунингдек, бархатдан тайёрланган кўйлаклар жой олди.
Кийимларнинг айримлари кенг этак ва енгга эга. Шунингдек, моделлар образини бошларидаги ипак рўмоллар безаб турди.






