ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЁШ ХОНАНДАЛАРНИНГ МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

МАДАНИЯТ 28.10.2017, 11:28
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЁШ ХОНАНДАЛАРНИНГ МУОМАЛА МАДАНИЯТИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

угун, 27 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида юртбошимизнинг 2017 йил 3 августдаги мамлакатимиз зиёлилари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида санъаткорларнинг одоби, кийиниш, муомала маданиятлари мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Маҳмуд Намозов, Гулсанам Мамазоитова, эстрада хонандалари Муниса Ризаева, Жасур Умиров, Шаҳло Аҳмедова, Каниза, Эркин Худойқулов, Дилафруз Ҳайитметова, Шаҳриёр, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида санъаткорнинг саҳнага аввало фақат ташқи кўриниш учун эмас, балки ижро этаётган асарига, томошабинлар аудиториясига, менталлитетга хос бўлган либосда чиқиши мақсадга мувофиқ эканлиги устоз санъаткорлар томонидан эътироф этилди. Қолаверса, муомала маданияти санъаткорнинг юзи эканлиги, унинг қиёфасини очувчи катта куч эканлиги яна бир бор эслатилди. Чунки санъаткорларга нисбатан халқда салбий муносабат уйғотувчи жиҳатлар айнан юқоридаги омилларга боғлиқлиги сир эмас, кимнингдир ножўя ҳатти-ҳаракати бутун санъат аҳлига маломат келтиради.

Шунингдек, санъаткорлар орасида самимий дўстлик муҳитини шакллантиришда дўстлик клублари, учрашувлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканлиги таъкидланди.


Шарҳлар