АсосийDunyo

РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ЯНА БИР АЁЛ НОМЗОД

'РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ЯНА БИР АЁЛ НОМЗОД 'ning rasmi
37 ёшли журналист ва хонанда Екатерина Гордон Россия президентлигига сайловда иштирок этиш истагидаги фуқаролар рўйхатига қўшилди, дея маълум қилди «ТАСС».

Ўзини ёлғиз оналар ва болалар ҳимоячиси деб таърифлаётган Гордон видеомурожаатини расмий сайтида эълон қилди.

«Менинг исмим Екатерина Гордон. Ёшим 37 да. Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда Россия президентлигига номзодимни қўймоқчиман», — дейди у ўз мурожаатида.

Гордон икки фарзанднинг онаси ва ўн йиллик тажрибага эга журналист ҳамда беш йилдан бери аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган хусусий юридик компания эгаси эканлигини ҳақида таъкидлаб ўтди.

«Мен ўз тажрибамдан суд тизими қандай ишлашини, аёллар фарзандларини ёлғиз ўстиришлари, эркаклар эса масъулиятдан қочишларини биламан», — дейди журналист.

Олдин хабар килганимиздек, телебошловчи Ксения Собчак Россия президентлигига ўз номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 март куни Россияда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади.



    Бошқа янгиликлар