АсосийDunyo

КОРА ТАНЛИ ЙИГИТ ҲОМИЛАДОР ҚАЙЛИҒИГА ОҚАРТИРУВЧИ КИМЁВИЙ МОДДА ИЧИРДИ

'КОРА ТАНЛИ ЙИГИТ ҲОМИЛАДОР ҚАЙЛИҒИГА ОҚАРТИРУВЧИ КИМЁВИЙ МОДДА ИЧИРДИ'ning rasmi
Пенсильвания коллежининг собиқ талабаси суиқасдликда айбланди. 21 ёшли Теофилус Вашингтон (Theophilous Washington) икки ойлик ҳомиладор қайлиғига шишанинг ичига кимёвий оқартирувчи моддани солиб берди. Бу хақда New York Post нашри маълум қилди.

Қиз бир-икки қултум ичимликни ичгандан сўнг томоғида ачишни сезди ва қайт қила бошлади. Чақирилган шифокорлар дарҳол қизга тез ёрдам кўрсатиб, ҳомилани асраб қолишади.

Вашингтон боланинг туғилишини хоҳламагани учун шундай йўл тутганини тан олди.

Воқеа қачон юз бергани хабарда айтилмаган.

Хабар қилинишича, бола соғлом дунёга келган. Она ва бола ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар