АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДАН ХИТОЙГАЧА ХАЛҚАРО АВТОМАГИСТРАЛ ОЧИЛДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДАН ХИТОЙГАЧА ХАЛҚАРО АВТОМАГИСТРАЛ ОЧИЛДИ'ning rasmi

Жорий йилнинг30 октябрь куни “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” йўналиши бўйича халқаро автокарвон йўлга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон Республикаси транспорт ва йўл вазири Жамшидбек Калилов, Хитой Халқ Республикаси Транспорт вазирлиги хавфсизлик бўйича департаменти директори Чен Пин ва бошқалар иштирок этди.

Умумий узунлиги 900 километрдан зиёд масофани ташкил этадиган “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар” йўналишининг очилиши Ўзбекистондан Хитойгача бўлган юк ташиш харажатини сезиларли равишда камайтириш ва вақтни тежаш имконини беради.

Халқаро автокарвон доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой юк машиналари “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар” йўналиши бўйича илк бор йўлга чиқди.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар