1

Ўзбекистонликлар шарҳловчи Губерниевдан узр сўрашини талаб қилишмоқда

ЖАМИЯТ 08.02.2014, 18:07
Ўзбекистонликлар шарҳловчи Губерниевдан узр сўрашини талаб қилишмоқда
Кеча  Сочида қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Турли мамлакат иштирокчиларини бирин-кетин стадионга кириб келишлари вақтида жамоаларни таништириб бораётган Россиянинг "Спорт-1", "Россия-2" телеканаллари спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Тожикистон терма жамоаси билан адаштириб юборди. 

Шарҳловчи  юртимиз спортчилари майдонга чиқишганида "Тожикистон терма жамоасини қарши оламиз!" дея эълон қилди. 

Бу ўз вақтида ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида катта муҳокамага сабаб бўлди - юрт номи адаштирилгани уларнинг ғазабини қўзғатди.

Facebook ижтимоий тармоғида эса айнан Губерниевга аталган саҳифа очилди. У саҳифа очилганидан 17 соат ўтган, саҳифа 5 мингдан зиёд like йиғди. Твиттерда эса шарҳловчининг расмий саҳифасида юзлаб кишилар уни узр сўрашини талаб қилишмоқда.
 
Шу ўринда эстрадамиз вакиллари ҳам жим туришгани йўқ. Шаҳзода Матчанова, Тоҳир Содиқов, Шохрух реппер ва бошқа кўплаб эстрада вакиллари ўз саҳифаларида шарҳловчининг қўпол хатосини таъкидлаб ўтишган. 

Губерниев томонидан ҳам Россия ОАВ томонидан ҳам бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳлар бўлмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1