Ҳиндистонлик жарроҳлар руҳий хасталикка чалинган йигитнинг ошқозонидан 600 дан ортиқ михни олишди. Камдан-кам ҳолатда учрайдиган бундай жарроҳликни Калькуттадаги тиббиёт коллежининг шифокорлари амалга оширди.
Бемор қорнидаги кучли оғриқлардан кейин шикоят қилган. Касалхонада ультра товуш текшируви ўтказилганда беморнинг ошқозони михга тўлалиги аниқланган. Шундан сўнг беморни жарроҳликка тайёрлашди.
Жарроҳ Сиддхартха Бисваснинг айтишича, беморнинг ошқозони узунлиги 2 см бўлган михларга тўлиб шишган эди. Шифокорлар жарроҳлини жуда эҳтиёткорлик билан олиб боришган. Ошқозондан михларни олиш учун улар магнитдан фойдаланишди. Жарроҳлик бир кечаю кундуз, яъни 24 соат давом этди.
Йигитнинг қариндошларидан бири журналистларга беморнинг ақли заифлиги, ҳар нарсани ютиб юбориш одати борлиги ҳақида гапириб берди.
Жарроҳлик муваффақиятли ўтди, беморнинг аҳволи барқарор дея маълум қилинди.





