Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3354-сонли қарори билан Хуршид Мирсобирович Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси негизида ташкил этилган эди.






