Нью-Йоркнинг Қуйи Манхэттен туманида Жаҳон савдо маркази ёнида юк машинасини бошқараётган ҳайдовчи велосипедлар йўлакчкасига чиқиб, йўлида учраганларни босиб кетган ва сўнгра отишма содир этган, дея хабар қилди CBS.
Ҳодиса 31 октябрь, сешанба, маҳаллий вақт билан 15:05 да (Тошкент вақти билан 24:05) рўй берди. Юк машинаси бир неча кўчани босиб ўтди ва 20 дан ортиқ кишини уриб юборди.
Гувоҳларнинг айтишларича, юк машинаси аввал одамларни босиб, сўнгра мактаб автобусига бориб урилган. Ҳайдовчи машинадан тушиб отишма бошлаган. Воқеа жойига етиб келган полиция босқинчига ўқ узиб уни яралади. Ҳозирда мазкур шахс қўлга олингани ва касалхонага етказилгани билдирилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 8 одам ҳалок бўлган ва турли маълумотларга кўра 10 нафардан 15 нафаргача одам жароҳат олган. Жароҳатланганлар яқин орадаги касалхонага зудлик билан етказилган.
Ҳокимият вакиллари ҳужумни теракт деб атади. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалар ҳам журналистларга жиноят теракт сифатида текширилаётганини маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп терактда ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди ҳамда АҚШ ўз ҳудудига ИШИДнинг киришига йўл қўймаслигини айтган.






