1

Журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” IX миллий мукофоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 10.02.2014, 15:05
Журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” IX миллий мукофоти эълон қилинди
Маълумки, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида ҳар йили “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.
 
Бу йил ҳам мазкур мукофот тўққизинчи маротаба ўз эгаларига топширилади.
 
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига  бағишланган бу танловга 2013 йилнинг 31 мартидан 2014 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2014 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.
         
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар  таъсис этилган:
 
Журналистика соҳасида бош миллий мукофот. Ғолиб махсус диплом, “Олтинқалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
 
Асосий мукофотлар:
 
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-,  2-,  3-ўринлар);
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ – 1-, 2-,  3-ўринлар);
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-,  3-ўринлар).
 
Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва  энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва  энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва  энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
 
“Олтин қалам” танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.
 
Шунингдек, қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва республикамиздаги жамоат ташкилотлари ҳам ўз  рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган.
 
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).
 
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи  назар, 3 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
 
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
 
Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.
 
Танловга юборилган материалларга  қуйидагилар илова қилиниши лозим:
 
-        муаллифнинг исми-шарифи, профессионалфаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
-        муаллифнинг турар жойи, уй ва иштелефонлари;
-        паспорт нусхаси.
        
Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2014 йил 2 майда  – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида “Туркистон” саройида ўтказилади.
         
Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.
        
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1