2017 йилнинг 1 ноябр куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Қарши шаҳрида яшовчи М.А томонидан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, хонадон эгасининг темир эшиги қулфланиб, уй ичида 2014 йилда туғилган фарзанди ёлғиз қолиб кетганлиги, шунингдек газ плитаси ёниқ ҳолда эканлиги аниқланган.
Мазкур мурожаат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб боришди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида темир эшикни очиб, 3 ёшли болани ота-онасига топширдилар. Бу орқали қутқарувчилар содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга муваффақ бўлдилар.






