1

Польшалик велосипедчи- акробат Гиннесс рекордини ўрнатди

Рекорд 02.11.2017, 16:32
Польшалик  велосипедчи- акробат Гиннесс  рекордини  ўрнатди

Польшалик Кристиан Херба велосипед ёрдамида Брюсселдаги Атомиум чўққисини забт этиб, Гиннесс рекордини ўрнатди. Бунинг учун велосипедчи-акробатга 14 дақиқаю 4 сония кифоя қилди.

Бундан аввалроқ маҳоратли спортчи Австрия, Испания, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой ва Австралиядаги осмонўпар биноларга кўтарилиб улгурган эди.

Брюсселдаги Атомиум эса ўзининг ғаройиб конструкцияси туфайли велосипедчи эътиборини ўзига жалб этди.

“Ушбу чўққи забт этишга арзийди деб ўйладим. Бу каби ноодатий рекорд орқали биз Польшадаги туризм ва шарқий велотрасса “Green Velo”ни тарғиб қилишга уриниб кўрдик”, деди Херба.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1