1

СИГЭМИ ХИРАТА — ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚАРИЯ БИТИРУВЧИ

Рекорд 02.11.2017, 16:35
СИГЭМИ ХИРАТА — ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚАРИЯ БИТИРУВЧИ
Япониялик Сигэми Хирата 96 ёшида диплом олиб, Олий ўқув юртларининг энг кекса битирувчисига айланди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, кунчиқар юрт вакили бутун умри давомида университетга ҳужжат топшириш масаласида бир тўхтамга кела олмади. Ниҳоят 85 ёшида қарияни фарзандлари ва набиралари бу ишни қилишга кўндирдилар.

11 йил мобайнида кекса талаба Киото университетида таҳсил олди. 96 ёшида олий ўқув юртини тамомлаган япониялик “Гиннесс рекордлари китоби”дан ўрин эгаллади ва энг кекса битирувчи, деган мақомни қўлга киритди (аввалроқ ушбу ном Альфонсо Гонсалесга тегишли эди.)

Маълум бўлишича, Сигэми Хитара ушбу натижа билан қаноатланмоқчи эмас ва ўзининг 100 ёшида илмий даражага эга бўлишни режалаштирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1