Sevimli

МАКСИМ ШАЦКИХНИНГ ЎЗИГА ХОС РЕКОРДИ

Рекорд 02.11.2017, 16:38
МАКСИМ  ШАЦКИХНИНГ  ЎЗИГА  ХОС РЕКОРДИ

Яқинда футболдаги фаолиятини тугатган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацкихнинг ҳам ўзига хос рекорди бор...

Аввал унинг ўзи ҳақида икки оғиз. Максим Шацких 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Футболдаги фаолиятини 1993 йилда “Пахтакор” болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. У ўз фаолияти давомида мамлакатимиздан ташқари Россия, Украина ва Қозоғистоннинг бир қанча клубларида ўйнаган.

У Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш бўйича биринчи ўринда туради,миллий терма жамоа сафида эса 60 марта майдонга тушган.

У миллий терма жамоа сафида жами 4779 дақиқа ҳаракат қилиб, 34 та гол урган, бу ҳозирга қадар энг яхши натижа ҳисобланади.

Максим Шацких 2003, 2005, 2006 ва 2007 йилларда “йилнинг энг яхши футболчиси” деб тан олинган. Дарвоқе, Украинада 2010 йилда легионер ҳужумчилар учун Максим Шацких номидаги махсус клуб ҳам ташкил этилган.

Максим футболчи сифатида 26 та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Қатарга қарши ўйнаган — 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони жойлашган — 6 та ўйин. Ҳозирча 34та гол юқори натижа бўлиб турибди, лекин биз футболчиларимиздан бундан-да юқори натижаларни кутиб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+35.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10830.17
USD -16.91
11391.17
EUR -19.96
203.96
RUB 0.07
1